Сўх туманида 71 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 560 портли замонавий қурилмалар, 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилди.
2020 йил 3 июнь куни Фарғона вилояти Сўх туманида Ҳукуматимиз раҳбари бошчилигида бӯлиб ӯтган фаоллар йиғилишида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада яхшилаш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига бир қатор топшириқлар берилган эди.
АКТ Вазирлиги Ахборот хизмати маълумотларига кўра, Вазирлик томонидан Сўх туманида телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, 71 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 560 портли замонавий қурилмалар, темир-бетон устунлар, 5 та мобил алоқа база станциялари «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл»филиали – 2 та антенна мачта қурилмалари билан, «Соссом» МЧЖ – 1 та, «УМС»МЧЖ – 2 та зарур транспорт ва махсус материаллар туманга етказилди.
Ҳозирда модернизация ишлари бошланган кундан буён жами 101 та темир-бетон устунлар ўрнатилди, 33 та туман заҳирасида мавжуд алоқа устунлари кўчириб ўтказилди.
Шу давр мобайнида Сўх туманининг турли йўналишлари бўйлаб, тумандаги ижтимоий аҳамиятга эга 52 та объектларга, 23 та умумтаълим мактаб, 20 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда 9 та тиббиёт муассасаларига қадар жами 71 км оптик толали алоқа линиялари қурилди.
Туманда кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини янада яхшилаш мақсадида жами 500 метр ер ости оптик толали алоқа линияси қурилди. Мазкур қурилаётган оптик толали магистраль алоқа линиясида 2 Гб/с алоқа каналларини ташкил этиш учун қурилмалар ўрнатилди.
Туманга етказилган 5 та мобил алоқа таянч станцияларининг барчаси Ленбург ва Чашма МФЙ ҳудудларида ҳамда Сўх туман марказида ўрнатилиб ишга туширилди.
Шу билан бирга, «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филалининг Малбут, Ҳушёр, Истиқлол, Сўх РТС ва туман марказида ўрнатилган таянч станцияларигача ташкил этилган транспорт тармоқлари ўтказувчанлик қобилияти 2 баробарга оширилди.
«Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиалининг тумандаги барча таянч станцияларини юқори тезликдаги 4G стандартида интернет технологияси асосида модернизация қилинди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan