Биз билан бирга бўлинг!

Биз билан бирга бўлинг!

27 июнь  – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бизнинг asrnews.uz веб сайтимиз оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.  Веб сайт эндиликда бошқа ижтимоий тармоқлар орқали ҳам ўз фаолиятини олиб боради.
Таҳририятимиз асосан ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий йўналишда фаолият олиб бориб, аҳолининг кенг қатламига холис, аниқ, тезкор ахборотлар етказиш,  уларнинг тафаккур оламини бойитиш ҳамда ижтимоий фикрни шакллантириш, шунингдек,  сўз эркинлиги, жамият ҳаётида қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий адолатни қарор топтиришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Демак, мақсадлар аниқ, вазифалар ижроси йўлида бизга хайрихоҳ, ҳамфикр, маслакдошларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз.
Фурсатдан фойдаланиб,  бугунги сана муносабати билан барча ижод аҳлини, журналист ва блогерларни  қизғин муборакбод этамиз!

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos