Коронавирусдан 72 ёшли бемор вафот этди

Коронавирусдан 72 ёшли бемор вафот этди

Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи, 72 ёшли отахон Қ.Р. жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилинган ва карантин муассасасига тиббий кузатувга олинган. 22 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унда 25 июнь куни коронавирус аниқланган. Беморга “Коронавирус инфекцияси оғир кечиши, чап томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги 2-даража” ташхиси, шунингдек, “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет оғир кечиши” қўшимча ташхиси ҳам қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия ва қандли диабет ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Сўнгги кунларда нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos