​Кондиционер коронавирус тарқатадими? Ҳа, дейишмоқда мутахассислар

​Кондиционер коронавирус тарқатадими? Ҳа,  дейишмоқда мутахассислар

Ҳозир ёзнинг айни чилласи. Бундай пайтда кондиционерлар жоннинг роҳати. Уй ва офислар, дўкону тамаддихоналар ва ҳатто траспорт салонларига ҳам замонавий совуткичлар ўрнатилган.

Лекин олимлар хулосасига кўра, кондиционерлар коронавирус тарқалишига ҳисса кўшар экан. Манбада ёзилишича, бу ҳолат илк бор Хитойда аниқланган. Яъни Ухандаги ресторанда кондиционер яқинида ўтирган 9 киши вирусни юқтириб олган. Инфекция тарқатувчиси кондиционер қаршисида овқатланган аёл бўлган.

Коронавирус аниқланган Даймонд Принцесс кемаси ҳақида ҳам эшитгандирсиз? Ўшанда кемада 3 минг йўловчи бўлган. Улардан 700 нафари эса тождор вирусга чалинган.

Шифокорлар бунчалик кўп йўловчининг бирваракайига хасталанишини одатий ҳол эмас, деб ҳисоблашади. Бунда кемадаги марказий ҳаво совутиш тизими, яъни кондиционерлар таъсири бўлган.

Аксар кондиционерлар ҳавони сўриб, совутиб, қайта пуркайди. Бунинг устига, совутгич ишлаб турганда, бино ё хона деразалари ёпиқ бўлади. Оқибатда бемор йўталса ё аксирса, совутгич вирусни ютиб, қайта сепади. Бу ҳолатда яқин-атрофда ўтирган одамлар ифекцияни юқтириб олиши мумкин.

Албатта, уйдаги кондиционерлар жамоат жойларидаги совуткичларга қараганда бирмунча хавфсизроқ. Чунки бирон бемор кондиционер ёнида йўталса ё аксирса, сачраган вирус қурилмагага тушиши ва кейин совуқ ҳаво билан бирга ташқарига пуркалиши мумкин.

Албатта, ҳозирги жазирамада совуткичлардан воз кечиб бўлмайди. Фақат хоналар дераза ва эшиклари тез-тез шамоллатиб турилса, хавф кўлами анча камайган бўларди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos