Россия коронавирусни даволовчи «Авифавир» препарати экспортини бошлади

Россия коронавирусни даволовчи «Авифавир» препарати экспортини бошлади

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва «ХимРар» компаниялар гуруҳи коронавирусни даволаш учун «Авифавир» препарати экспортини бошлади. Дори воситаси июнь ойида Беларусга жўнатилган, яқин вақт оралиғида Қозоғистонга етказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, дунёнинг 50 га яқин мамлакатлари қизиқиш билдирган. 

«Авифавир» жорий йил 29 майда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рўйхатдан ўтган ва у «Фавипиравир» фаол таъсир этувчи моддаларни ўз ичига олган коронавирусга қарши дунёда биринчи дорига айланган.

У коронавирус инфекциясининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича услубий тавсиялари рўйхатига киритилган. «Авифавир» клиник синовларда самарали эканини исботлаган ва коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга.

Таблетка шаклида мазкур дори воситаси нисбатан арзон ва коронавирус билан зарарланишнинг дастлабки босқичларида даволаш имконини беради.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos