Парламент ҳукуматга сўров юборди

Парламент ҳукуматга сўров юборди

​​Ямандан шифокорларимизни қайтаришимиз лозим!

Маълумки, Ҳукуматимиз томонидан ҳозирги пандемия кризиси даврида хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, карантин жорий этилган вақтдан бери 100 мингдан зиёд фуқароларимизни Ватанга қайтаришга эришилди. Чет элларда қолиб кетган юртдошларимизни темир йўллар, чартер авиарейслар, автомобиллар орқали Ўзбекистонга қайтариш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, бу борада ҳали ўз ечимини кутаётган баъзи масалалар сақланиб қолаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. Шундай муаммолардан бири Яман давлатида 150га яқин ўзбекистонлик шифокорларнинг тақдири билан бевосита боғлиқдир. Яман давлатидаги клиникаларга ишлаш учун борган ўзбек шифокорлари бугунги кунда ушбу давлатда пандемия сабабли бутунлай ҳимоясиз, ночор аҳволда қолиб кетмоқдалар. Баъзи маълумотларга қараганда, уларнинг 6 нафари, шу жумладан, Андижон вилояти собиқ бош гинекологи, 62 ёшли профессионал шифокор Замира Абдуллаева ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Шу муносабат билан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ўзбек шифокорларини Ватанга қайтаришда ёрдам бериш масаласида Ҳукуматга сўров юборилди. Яқин кунларда ушбу масала ижобий ечим топади, деб умид билдирамиз.

Қодир Жўраев,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos