АҚШда вазият оғирлашмоқда

АҚШда вазият оғирлашмоқда

9 июлда АҚШда коронавирус билан касалланишнинг кунлик рекорди янгиланди. Бу куни Қўшма Штатларда 65 600 кишига CОVID -19 ташхиси қўйилди. АҚШда бундан олдинги рекорд 7 июлда қайд этилган бўлиб, ўшанда 60 200 кишида коронавирус аниқланганди.

Шунингдек, айни пайтда дунё бўйича коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган АҚШда уч кундан бери ўлим ҳоллари 800 тадан юқори бўлмоқда. 9 июлда Флорида штатида 120 киши, Калифорнияда эса 136 киши вирус қурбонига айланди.

Ҳозирда АҚШнинг 50 та штатидан 41 тасида янги касалланиш ҳоллари кўпаймоқда. Қўшма Штатларда вирус тарқалиши авж олиб борар экан, одамларнинг тез кунларда иқтисодий фаолиятнинг қайта йўлга қўйилишига бўлган умидлари сўниб бормоқда. Инвесторлар янги карантин чекловлари тадбиркорлик ишларини мажруҳ ҳолга келтириши мумкинлигидан хавотирда.

АҚШда ҳозиргача умумий ҳисобда 3.17 миллиондан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олди ва уларнинг 135 195 нафари вафот этди.

(хs. uz)

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos