Бугун, 9 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.
Саматов Холмамат Жўраевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан шу кунга қадар Ангор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Турапов Усмон Янгибаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Турапов Усмон Янгибаевич 1964 йилнинг 19 январида Шўрчи туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис-гидротехник.
Меҳнат фаолияти давомида Қумқўрғон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари, “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, 2018 йилдан Ангор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan