Бугун, 11 июль куни Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Муҳаммадиев Олим Бобоқулович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қизириқ тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Шу кунгача вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Юсупов Илҳом Элмуродович Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Маълумот ўрнида, Юсупов Илҳом Элмуродович 1977 йилнинг 14 июнида Шеробод туманида туғилган. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси, 2015 йилда Ички ишлар академиясининг Олий академик курсини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Жарқўрғон тумани ИИБ бўлинма бошлиғи, Термиз тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, Денов тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи, Денов тумани ИИБ бошлиғи, 2020 йилдан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan