Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди.
Акмал Бурҳонов 1981 йилда Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозир университет), 2007 йилда Нагоя давлат университетини тамомлаган.
2014 ва 2019 йилларда Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. 2017 йилдан “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари, 2019 йилдан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбари сифатида ишлаган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan