Карантин даврида хонадонларга етказиб берилаётган суюлтирилган газ баллонларини ташиш тизимли равишда дезинфекциялаш қилинмоқда

Карантин даврида хонадонларга етказиб берилаётган суюлтирилган газ баллонларини ташиш тизимли равишда дезинфекциялаш қилинмоқда

Ҳозирги вақтда минтақамизда ва дунё майдонида юзага келган вазият бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бу эса халқимизни
ва давлатимизни муҳимсиновларни бошидан ўтказишга сабаб бўлмоқда.
Тарихдан маълумки, бундай мураккаб вазиятлар одамларнинг эзгу мақсад йўлида жипслашуви, мамлакатда кўрилаётган чора-тадбирлар моҳиятини тўғри англаб етиш ва уларни амалга оширишда меҳнатсевар ҳалқимизнинг фаол иштироки ёрдамида енгиб ўтилади.
Биламизки истеъмолчиларнинг карантин вақтида кундалик ҳаётда маиший иҳтиёжлари учун зарур бўлган таъминотлардан бири бу табиий ҳамда суюлтирилган газдир. “Худудгаз Сурхондарё” маъсулияти чекланган жамияти томонидан хам бу борада зарурий барча профилактик чора тадбирлар олиб борилмоқда. Газ тўлдириш пунктларида аҳолига суюлтирилган газни етказиб беришда туманлардан олиб келинган маиший газ баллонларини кириш ва чиқишда дезинфекция қилишни қатъий назоратга олинган. — «Айланма» усулда бўлгани учун қайси баллон қайси маҳалладан келяпти ва қаерга боради, бу номаълум. Лекин карантин қоидаларига амал қилган ҳолда барча баллонларни зарарсизлантирб, хонадонларга коронавирусдан холи бўлган маиший газ баллони кириб бориши назорат қилинмоқда. Шу орқали истеъмолчилар хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келинмоқда.
Денов газ тўлдириш шохобчасининг ойлик газ тўлдириш қуввати 618,0 тоннага ва бир марталик газ сақлаш қуввати 253 тоннани ташкил этади. Бугун мазкур шохобча бир вақтнинг ўзида 22 та махсус газ ташиш автотранспортларига хизмат қилиш имкониятига эга бўлиб, ҳозирда Денов, Олтинсой, туманлари ва Денов шаҳарига хизмат кўрсатмоқда.


Карантин даврида ҳам шохобча тўла қувват билан ишламоқда. Мазкур объектда барча баллонларни тўла дезинфекция қилувчи қурилма ўрнатилган бўлиб, у ҳам ҳар бир транспорт воситасини кириш ва чиқишда зарарсизлантирмоқда. Ходимлар, чилангарлар, ҳайдовчилар ҳам киришда антисептик воситалар билан зарарсизлантирилиб, тана ҳароратлари ўлчанмоқда.
— Карантин даврида барча ходимлар қоидаларга амал қилиб келинмоқда. Ахир, биз аҳоли билан бевосита ишлайди. ​Шунинг учун эҳтиёт бўлмоғимиз зарур. Биламиз, карантинда кўпчилик уйда ўтиради, табиийки суюлтирилган газга бўлган эҳтиёж ортади. Денов туман ва Денов шаҳарида бугунги кунда 42399 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Лекин уларнинг хавотирланишига ҳожат йўқ, биз таъминотда узилиш бўлишига йўл қўймаймиз.
Ушбу касаллик юртимиз учун, Сурхондарёликлар учун яъна бир синовдир биз ишонамизки вилоятимиз аҳолиси хукуматимиз ва вилоятимиз тавсиялари ва кўрсатмаларига амал қилсалар одамларимиз карантин даврида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда хонадонини тарк этмасаларикларини сўраймиз.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos