Аҳолига суюлтирилган газ вақтида етказиб берилмоқда 

Аҳолига суюлтирилган газ вақтида етказиб берилмоқда 

Айтиш керакки, «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминот филиали томонидан вилоятимиз бўйича барча туман ва шаҳаргаз филиаларида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, ташкилий бўлинмаларнинг моддий-техник базаси, сон ва сифат ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар малакасини замонавий талаблар асосида ошириб бориш кун тартибидаги асосий вазифалардан бири этиб белгилаб қўйилган. Бунинг натижаси ўлароқ, вилоятимизнинг табиий газ истеъмолчиларидан ташқари, суюлтирилган газ истеъмолчиларига ҳам сифатли хизмат кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда.   Юртимизда коронавирус пандемиясини олдини олишга қаратилган бугунги даврида барча ижтимоий аҳамиятга эга тармоқлар қатори газ таъминотининг ҳам ўрни беқиёслиги барчага аён. «Зангори ёқилғи» бугунги хаёт тарзимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган.   Маълумки, COVID-2019 тарқалишининг олдини олиш учун карантин эълон қилиниши туфайли кўплаб улгуржи истеъмолчи ҳисобланувчи йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб, табиий газга бўлган талаб ҳам камайди. Бу эса табиий газ заҳираларини аҳоли истеъмолига йўналтирилишига ва газга бўлган талабни ортиғи билан қондирилишига сабаб бўлди.Бугунги кунда Музработ туманида 32894 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, 2020 йилда ушбу истеъмолчилар учун 5030,0 тонна суюлтирилган газ миқдори етказиб берилиши режалаштирилган.Туманда аҳолини мунтазам ва узлуксиз суюлтирилган билан таъминлаш борасида ойлик етказиб бериш қуввати ўртача 432,0 тоннага тенг бўлган махсус 7 дона «ISUZU» русумли автотранспортлар хизмат кўрсатиб келмоқда.Аҳолини суюлтирилган газ билан тўла таъминлаш борасида шу кунга қадар бир қатор амалий ишлар бажарилди жумладан, жорий йил ўтган даври январ-май ойлари мобайнида туман аҳоли истеъмолчиларига 1871,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши таъминланди. Бугунги кунда Музработ туман газ тўлдириш шаҳобчасига ташриф буюрганларнинг ҳар бири техник ходимлар томонидан кириш ва чиқишда дезинфекция қилинмоқда. Чилангар ва ҳайдовчилар эса шаҳобча кириш қисмидаги махсус қўл ювиш жойида совун билан қўлларини ювгач, сўнгра маиший газ баллонларини тўлдириш учун қўйилмоқдалар. Шаҳобчанинг ҳар бир ходими ҳам шифокорлар тавсияларига тўла амал қилган ҳолда, ҳар икки соатда тиббий ниқобларини алмаштириб ишлашяпти. Сут ва қатиқ маҳсулотлари ҳам етарли тарзда келтирилиб берилмоқда. Вилоят аҳлига карантин даврида суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб беришда Музработ туман газ тўлдириш шаҳобчаси ходимлари ҳам ўз меҳнатлари билан ҳисса қўшмоқдалар. Ҳозирги кунда Суюлтирилган газни етказиб беришда, энг аввало, аҳоли пунктларига қатновчи барча автотранспорт воситалари ва ҳар бир суюлтирилган газ баллони истеъмолчиларга етказилишидан аввал тўлиқ дезинфекция қилиниб, барча ходимлар махсус ҳимоя кийимлари ва мосламалари билан таъминланди. Улар томонидан аҳоли билан ишлаш жараёнида масофани сақлаш, ўзини ҳимоя қилиш ва бошқа санитария-гигиена қоидаларига амал қилинмоқда. Хонадонларга «айланма» усулда етказиб бериш ишлари эса аҳоли хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги ҳаракатдир.Халқ билан бевосита мулоқот, истеъмолчиларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганиш ҳамда ечимини топиш борасида замонавий ва самарали усуллардан фойдаланилаётганини ҳам айтиш жоиз. Газ таъминоти бўйича аҳоли мурожаатларини қабул қилиш учун ижтимоий тармоқлар ҳамда барча мессенжерларда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминот филиалининг расмий канал ва саҳифалари мавжуд бўлиб, истеъмолчилар тўғридан-тўғри мулоқот қилишлари мумкин. Шунингдек, 104 телефон рақами ҳам узлуксиз ишлаяпти.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos