Болаларга эътибор – келажакка эътибор

Болаларга эътибор – келажакка эътибор

Бугунги кунда Сурхондарё вилояти сил касалликлари диспансерининг Жарқўрғон туманида жойлашган санаторийсида 77 нафар болалар даволаниб, мароқли дам олишмоқда. Жарқўрғон туман ИИБ, ДХХ ва жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани суди масъул раҳбарлари мазкур муассасага ташриф буюриб, болалар ҳолидан хабар олишди. Болажонлар билан уюштирилган мулоқотда ёш авлод камолоти, баркамол инсон бўлиб етишишига қаратилган эьтибор ва ғамхўрлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги таъкидланди. Бу эса эртамиз эгаларининг порлоқ келажагини таъминлашга қулай замин яратмоқда. Кўрсатилаётган эътиборга жавобан юртимиз ёшлари жамиятимизнинг фаол аъзолари бўлиб етишишмоқда.
Тадбир давомида болажонлар учун тўкин дастурхон ёзилиб ош тортилди. Турли ўйинчоқлар, кийим-кечак, совға-саломлар топширилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos