Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига директор тайинланди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига директор тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев  Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

У. Муҳаммадиев 1977  йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий,  1999 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган, мутахассислиги математик, ҳуқуқшунос. 

У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг иш юритувчиси лавозимидан бошлаган. 

У. Муҳаммадиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos