Хабарингиз бор, Отабек Умаров Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбарлиги вазифасидан озод этилган эди.
Бу ҳақда ММА жангчиси Мурод Хонтўраевнинг маълум қилишича, бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтган. Мазкур йиғилишда Отабек Умаров ассоциация раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча эса аралаш яккакураш усталари ижтимоий тармоқларда Отабек Умаровни ассоциацияда фаолиятини давом эттиришини сўраб мурожаат қилишганди
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan