Сурхондарё: 4- сектор бўйича 3 819 та оилага 3 миллиард 820 миллион 960 минг сўм пул маблағи етказилди

Сурхондарё:  4- сектор бўйича 3 819 та оилага 3 миллиард 820 миллион 960 минг сўм пул маблағи етказилди

Жорий йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланган эди. Унда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатига «темир дафтар»га киритилганларга давлат бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган эди.
Президентимиз Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилоятида 4-сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида 4-сектор ҳудудидаги муҳтож оилаларнинг рўйхати тузилди.
Сектор раҳбари маҳалла раислари ва ишчи гуруҳи уйма-уй юриб, тўлов ведомостларига асосан ҳар бир моддий ёрдам олувчига нақд пуллар тарқатилди. Вилоят бўйича жами 3 819 та оилаларга давлатимиз томонидан ажратилган 3 миллиард 820 миллион 960 минг сўмлик пул маблағи ўз эгаларига етказилди.
Маълумот учун, бу оилалар якка ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган ва бошқалар қарамоғига муҳтож кам таъминланган оилаларни ташкил этади.
Таъкидлаш жоизки, вилоятнинг 4-сектори ҳудудларида муҳтож оилаларга моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига етказиш ишлари шаффофлик билан олиб борилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos