Қўриқлаш хизмати ходимларининг фарзандлари учун имтиёзлар берилди

Қўриқлаш хизмати ходимларининг фарзандлари учун имтиёзлар берилди


Бугун Сурхондарё вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги Қарорига асосан, Миллий гвардия Қўриқлаш хизматида намунали фаолият олиб бораётган, соҳа равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган бир гуруҳ ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди.


– Бугунги кунда соҳада биз ходимлар учун кенг кўламли имконият ва имтиёзлар бериляпти, – дейди Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Акмал Мелиқулов. – Бу ҳам бизнинг самарали хизматимиз эътирофи. Бундан жуда ҳам мамнунмиз. Фарзандларини бахту камолини кўриш ҳар бир ота-онанинг орзуси, албатта. Кириш имтиҳонларида уларга улкан омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos