Абдурашид Абдуқодиров: “Контракт тўловини камайтириш мумкин, фақат…”

Абдурашид Абдуқодиров: “Контракт тўловини камайтириш мумкин, фақат…”

Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йили учун контракт тўлови миқдорлари камайтирилмайди хам, оширилмайди ҳам, фақат, барча учун 10%га чегирма берилишини маълум қилди.
Бироқ, умуман айтганда, харажатларни камайтириш ва қўшимча даромадларни оптималлаштириш ҳисобига контракт тўловини ва ўқитиш муддатини камайтириш мумкин.Бунинг учун:
1.Моддий техника базаси нисбатан ёмонроқ бўлган мактаб ва колледжларда битта гурухдаги ўқувчилар сони 30тадан 50тагачани ташкил этгани ҳолда, кўплаб ОТМлардаги битта гуруҳдаги талабалар ўртача сони ўзбек гурухида 22, рус гурухларида эса 17 нафарни ташкил этади. Қабул ва ўқишни кўчириш, тиклаш жараёнларида тегишли чоралар кўрилса, битта гуруҳдаги талабалар сонини 26-28 тагача кўпайтиришса, жами гурухлар сони 15%гача камайиши, демак, харажатлар ҳам шунчага камайиши мумкин.

  1. Хафталик ўқув соатларини 28 соатга туширилиши натижасида, жами ўқув юкламаси хажми 5-7% гача камайиши мумкин.
    3.Оширилган контракт тўлови ҳисобидан келиб тушган маблағдан битта талабани ўқитишга кетадиган харажатдан ортган қисмининг 20%ини вазирлик хузуридаги жамғармага ўтказилиб, бу маблағни контракт тўловини камайтиришга сарфлаш орқали ҳам ўртача 5%га камайтириш мумкин.
  2. Ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилни бир ҳафтага қисқартириш, якуний синовларни фанни ўқитиш тугаган хафтада ўтказиш орқали 4ҳафталик сессия ҳафтасини бекор қилиш, 6 хафтагача давом этадиган битирув олди амалиётининг ўрнига ихтисослик фанидан имтихон олишни жориш этилса жами 28 ҳафтагача, яъни ярим йилга ўқитиш муддатини камайтириш ҳам мумкин.
    5.Кераксиз фанларни ўқитишни тўхтатилса ҳам 5%га камаяди.
    Хулоса қилиб айтганда, бу каби таклифларга бефарқ бўлмасдан, маълум ўзгартиришлар киритилган ҳолда бўлса ҳам амалиётга жорий этилса, контракт тўловини 20-25%га,ўқиш муддатини эса ярим йилга камайтириш мумкин бўлади.
    ФАҚАТ……

ҲАММАМИЗГА ТЕЗРОҚ ИНСОФ БЕРСИН. ОДАМЛАР ҚИЙНАЛЯПТИ.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos