Бойсун туманида давлат солиқ инспекцияси биноси фойдаланишга топширилди

Бойсун туманида давлат солиқ инспекцияси биноси фойдаланишга топширилди

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўзининг юксак, ижобий самарасини кўрсатмоқда.
Шу жумладан, солиқ сиёсати ҳам замон талабига мослаштирилиб, эндиликда солиқ органи солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатида фаолиятни олиб бормоқда. Бу, янги имиджни яратиш орқали тизим хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантирилиб, “Солиқ хизмати — инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” тамойилининг жорий қилиниши жуда катта аҳамият касб этаётир. Шуни ҳам айтиш жоизки, Давлатимиз раҳбари томонидан солиқ органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина Сурхондарё вилояти мисолида олиб қарайдиган бўлсак вилоятнинг Ангор, Музработ туманлари давлат солиқ инспекциялари маъмурий бинолари капитал таъмирдан чиқарилди.
Мамлакатимиз Мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида эса вилоятнинг олис тоғли ҳудудида жойлашган Бойсун туманида 2 млрд 50 млн сўм маблағ ҳисобига янги қуриб битказилган давлат солиқ инспекцияси биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, кенг жамоатчилик вакиллари, бино қурилишида бевосита иштирок этган пудратчи ташкилот жамоаси ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этди.
Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, яратилган шарт-шароитларнинг барчаси соҳада меҳнат қилаётганлар учун қулайлик туғдиришини таъкидлади. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган инспекцияси биноси, бу ердаги замонавий мебеллар ва компютер технологиялари, ходимлар ва солиқ тўловчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Бир сўз билан айтганда байрами арафасида фойдаланишга топширилган туман давлат солиқ инспекциясининг янги биноси соҳа ходимлари ва солиқ тўловчилар учун муносиб совға бўлди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos