Humonews.uz – Рамзан Қодировнинг қизи Чеченистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Aйшат Қодирова Чеченистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.
«Aишатнинг янги лавозимга тайинланиши қатъий мувозанатли қарор. Ёш бўлишига қарамай, у энг мураккаб ва йирик лойиҳаларни бошқариш бўйича бой тажрибага эга, шу жумладан маданият соҳасида ҳам », –деб ёзган Рамзан Қодиров кеча Телеграмдаги саҳифасида.
Қодировнинг таъкидлашича, унинг қизи мода уйини бошқарган, унинг тўпламлари кўплаб мамлакатларда қадрланади, чечен халқининг урф-одатлари ва анъаналарини дунёга намойиш этади. Aишат Қодирова ҳам Чеченистон Филармониясининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди ва шу йилнинг март ойида у “Чеченистон Республикасига хизматлари учун” медали билан тақдирланди.
Қодировнинг сўзларига кўра, тайинлаш тўғрисида қарор Чеченистон маданият вазири Хож-Бауди Дааевнинг ташаббуси билан қабул қилинган.
Маълумот ўрнида, Июль ойида Россия президенти Владимир Путин Рамзан Қодировга генерал-майор унвонини берди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan