Шерободда 31 метр баландликда улкан байроқ ҳилпирай бошлади

Шерободда 31 метр баландликда улкан байроқ ҳилпирай бошлади

2 сентябрь куни Шеробод туманида улкан байроқ ўрнатилди.

Флагштокнинг баландлиги 31 метрни ташкил этади. Унга илиш учун махсус тайёрланган байроқнинг эни 3 метр, бўйи 6 метрга тенг.

Бундай улкан байроқлар барча вилоят марказларида ҳамда шаҳарларда бирин-кетин ўрнатиб келинмоқда. Флагштокларнинг энг баланди Урганчдагиси ҳисобланади. Унинг узунлиги 66 метрни ташкил этади.  Тошкент (65 метр), Бухоро (60 метр), Самарқанд (60 метр) шаҳарларидаги флагштоклар ундан кейинги ўринларда туради.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos