Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимини машина уриб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ мазкур ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 1-сентябрь куни соат 19:00 ларда Миробод туманида юз берган. Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сержант Салим Умаров Гранд Мир меҳмонхонаси олдида 25 ёшли Ж.Б. бошқарувидаги Cаптиваъни тўхтатган.
Инспектор Умаров ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириб, йўлнинг четига қараб юра бошлаганда Лаcеттиъни ҳайдаб кетаётган 19 ёшли Т.М. бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган Cаптива билан тўқнашган ва инерция бўйича ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини уриб кетган.
Оқибатда 30 ёшли ЙПХ инспектори Салим Умаров тан жароҳати олиб, шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan