Тахминларга кўра, 2020 йил кўплаб фалокатлар билан инсоният тарихидаги энг даҳшатли йиллардан бирига айланиши мумкин, аммо бундай баёнотлар беришдан олдин тўпланган тажрибани ўрганиш керак.
Ваҳоланки, бизнинг сивилизасия тарихимизда бундан ҳам даҳшатли вақтлар бўлган.
Бу ҳақда “планет-тодай.ру” сайти маълум қилмоқда.
Масалан, 1931 йилда Буюк Хитой сув тошқини содир бўлган. Мамлакатдаги энг йирик дарёлар қирғоқларидан тошиб, Нанкин шаҳрини деярли ювиб ташлаб, 200 минг кишини қурбон қилган. Бир миллиондан тўрт миллионгача одам очлик ва тошқин сабаб юзага келган касалликлардан вафот этган.
1201 йил Миср ва Сурияда содир бўлган зилзилалар эса мисли кўрилмаган ҳалокат изини қолдирган. Месопотамия ва Сисилияга етиб борган зиилзилалар йўлидаги ҳар бир шаҳарни йўқ қилган. Ушбу кучли зилзила оқибатида камида бир миллион киши ҳалок бўлган деб тахмин қилинади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan