Тожикистоннинг амалдаги президенти бу йилги сайловларда иштирок этади. Эмомали Раҳмон номзодини Тожикистон Халқ демократик партияси илгари сурди.

Тожикистоннинг амалдаги президенти бу йилги сайловларда иштирок этади. Эмомали Раҳмон номзодини Тожикистон Халқ демократик партияси илгари сурди.

Тожикистон ҳукмрон Халқ демократик партияси оʻзининг раиси, амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмонни президентликка номзод сифатида коʻрсатди.

Раҳмон номзодини партиясининг навбатдан ташқари қурултойида барча минг нафар делегат бир овоздан маʼқуллаган. Қурултой ишида мамлакат етакчиси иштирок этмаган. Оʻша пайт Раҳмон Тожикистон Миллий гвардиясининг 25 йиллигига багʻишланган тантаналарда иштирок этган.

Аввалроқ Эмомали Раҳмон Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва республика Ёшлар иттифоқи томонидан президентликка номзод сифатида коʻрсатилган эди.

Тожикистонда президент сайлови санаси маʼлум боʻлди
Мамлакатнинг еттита сиёсий партиясидан бештаси оʻз номзоди илгари сурган: Рустам Латифзода Аграр партиясидан, Абдуҳалим Гʻаффоров Социалистик партиясидан, Саиджаʼфар Усмонзода Тожикистон Демократик партиясидан, Рустам Раҳматзода Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан номзод қилиб коʻрсатилган.

Мамлакат Коммунистик партияси 5 сентябр куни боʻлиб оʻтадиган қурултойида оʻз номзодини тақдим

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos