Унга кўра, Uzmobile, Mobiuz, Beeline, Usell, Perfectum сингари хизмат кўрсатувчи алоқа компанияларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ҳолат бўйича қуйидагилар маълум бўлди: Қорақалпоғистон Республикасида 238 та МФЙ бор шундан Uzmobile алоқа воситасидан 115та МФЙ аҳолиси норози 123 таси қониқарли ҳолатда. Mobiuz Қорақалпоғистон Республикасининг битта маҳалласида мутлақо мавжуд емас . 119 тасида еса мутлақо қониқарсиз 118 та сида қониқарли. Beeline,компаниясидан 3 та маҳалла фойдаланмайди, 150 та МФЙда еса қониқарсиз. Қолган 85 тасида қониқарли. Usell, компаниясидан еса ҳудуднинг 153 та маҳалласи норози, 85 тасида еса қониқарли.
Хоразм вилояти мисолида айтадиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда 479 та маҳалла мавжуд. Уларнинг 161 тасида Uzmobile алоқа операторининг хизмати мутлақо қониқарсиз. 196 та ҳудуд аҳолиси эса Mobiuz алоқа компанияси ҳақида ҳатто билишмайди , қолган 237 та маҳаллада қониқарли ҳолатда. Вилоятдаги 7 та маҳаллада Беелинедан мутлақо фойдаланмайди, қолган 296 тасида қониқарсиз, 176 та маҳаллада еса ҳолат яхши. Perfectum алоқа операторлари хизматидан еса аҳоли норози.
Юқоридаги маълумот шунчаки рақамлар емас, бу бизнинг фожиамиз аслида. Бутун дунё ёшлари аллақачон янги кашфиётлар устида бош қотираётган бир пайтда бизнинг келажагимиз деб атаётган ёшларимиз ҳеч бўлмаганда интернет имкониятларидан фойдалана олмаяпти. Ёки онлине таълим биз учун емас-ми? Бундай вазиятга лоқайдлик билан қараб, қўл қовуштириб ўтирадиган бўлсак, катта йўқотишларни бошдан кечиришимиз аниқ.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan