АҚШ Трампнинг қарорини “бир тийинга олмади”

АҚШ Трампнинг қарорини “бир тийинга олмади”

Америка Қўшма Штатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Америка манфаатларига таъсир қиладиган йиғилишларида қатнашиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолмоқчи.

Ташкилотдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинганига қарамай, Давлат департаменти “ташкилот маъмурияти даражасида ҳам, техник ва маслаҳат қўмиталарида ҳам” қисман иштирок этиш имкониятини, агар улар кўтарилган масалалар у ёки бу тарзда Қўшма Штатларга тегишли деб ҳисобласалар, сақлаб қолмоқчи.

Ўз навбатида, бу йил “истисно тариқасида” Америка Қўшма Штатлари гриппга қарши эмлашлар билан боғлиқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастурини молиялаштиради ва бунинг учун 40 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Трамп ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида маълум қилганди, аммо АҚШ унинг бу қарорини “бир тийинга ҳам олмади”. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу дастур америкаликларнинг хавфсизлиги учун муҳим эканлигини таъкидлади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos