Тошкентда ёш аёл ва унинг икки яшар қизи халок бўлди

Тошкентда ёш аёл ва унинг икки яшар қизи халок бўлди

4 сентябр куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши, шу жумладан икки яшар қиз ҳалок бўлди ва икки киши жароҳатланди, дея хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Тахминан соат 11.00 да Шайхонтоҳур тумани Шофайиз кўчасида бошқа шахсга тегишли бўлган Лаcетти русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 18 ёшли Бекзод Ю. икки нафар пиёдаларни уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, қарама қарши ҳаракат йўлига ўтиб 51 ёшли Маъруфжон К. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомобил билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида пиёдалар — 22 ёшли Н.М. ва унинг икки ёшли қизи Н.К.лар тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Автомобил ҳайдовчилари Б. Ю. ва М. К. тан жароҳатлари олган ва шифохонага етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos