Тошкент вилоятида янги жоме масжиди очилди. Бу билан Тошкент вилоятидаги масжидлар сони 226 тага етди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум килди.
Янги очилган масжид Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қад ростлади. Мазкур масжидга Ҳазрати Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу номи берилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Республика бўйича масжидлар сони жиҳатдан 2 ўринга чиққан. Эндиликда Ўзбекистондаги масжидлари сони 2073 тага етди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan