Тошкент шаҳрида 100 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, икки киши вафот этди

Тошкент шаҳрида 100 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, икки киши вафот этди

Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли С.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 54 ёшли Т.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 40 880 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 251 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos