“Ермулккадастр” давлат корхонаси негизида Давлат кадастрлари палатаси ташкил этилади

“Ермулккадастр” давлат корхонаси негизида Давлат кадастрлари палатаси ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан вилоятлардаги “Ермулккадастр” давлат корхонаси (собиқ “БТИ”), уларнинг туман (шаҳар) филиаллари негизида Давлат кадастрлари палатаси ташкил этилмоқда.

Ушбу палатанинг олдинги корхоналар иш услубидан энг асосий фарқи – бу кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш билан битта идора шуғулланмайди.

Яъни ўз мулкини рўйхатдан ўтказаман деб келган фуқарога шартнома бериб, кадастр ишларини бажариш, техник инвентаризациядан ўтказиш ҳақида. Бу иш якунлангач, кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиш, филиалнинг битта ходими тайёрлаган йиғмажилдни унинг иккинчи ходими текшириб қабул қилишига барҳам берилади.

Энди давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари фақат регистрация билан, олинган маълумотлар асосида давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш билан, ўзлари тўплаган маълумотларни ваколатлари органлардан олган ахборотлар билан бирлаштириб, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш билан шуғулланади.

Кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш, шу мақсадда уни техник инвентаризациядан ўтказиш вазифасини эса давлат ташкилотларидан тадбиркорлик субектларига ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Тез орада тадбиркорларга ушбу ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳам қабул қилиниши мумкин. Унгача Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бу вазифани бажариб туради. Бозор ўз эгаларига топширилгач бу филиаллар ҳам босқичма-босқич тугатилади ва фақат олис, бориш қийин бўлган ҳудудларда қолдирилади, дейилган Давергеодезкадастр ахборот хизмати берган хабарда.

Аввал “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил қилингани ҳақида хабар берилганди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos