БМТ болалар яшаши учун энг яхши мамлакатни маълум қилди Хориж

БМТ болалар яшаши учун энг яхши мамлакатни маълум қилди Хориж

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Нидерландияни болалар фаровонлиги даражаси бўйича тузилган мамлакатлар рейтингининг биринчи поғонасида қайд этди. Дания ҳамда Норвегия иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Таъкидланишича, дунёнинг 41 мамлакатидаги болаларнинг ақлий ва жисмоний саломатлиги, академик тайёргарлиги ҳамда ижтимоий қобилиятлари каби кўрсаткичларини таққослаган ва тадқиқот маълумотларини таҳлил қилган мутахассислар Нидерландияда болалар ўзларини жуда яхши ҳис қилишлари тўғрисида хулосага келишган.

Жамғарма томонидан тузилган умумий рейтингда Швейцария ҳамда Финляндия тўртинчи ва бешинчи ўринлардан жой олган.

Қайд этилишича, Нидерландия, шунингдек, болалар ўз ҳаётларидан мамнун бўлган энг яхши давлатлар рўйхатида ҳам биринчи ўринни эгаллайди. Ваҳоланки, мамлакатда бундай болаларнинг улуши 93% ни ташкил этади.

Маълумотларга қараганда, болалар орасида ўз ҳаётидан қониқиш даражаси Мексикада 86%, Руминияда 85%, Финляндияда 84%, Хорватия, Швейцария, Испания ва Литвада 82%ни кўрсатган, нисбатан камроқ натижа эса Туркия томонидан қайд этилган. Тадқиқотларга кўра, бу мамлакатда ўз ҳаётларидан мамнун бўлган болалар улуши 53%ни ташкил қилган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos