Сурункали гепатит касаллиги бор ўқитувчилар мактабда ишлаши қай даражада хавфли? Бу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.
“Сурункали гепатити бор шахслар коронавирус инфекцияси оғир кечиши кўра хавф гуруҳига кирадилар.
Улар имкон қадар бошқалар билан камроқ алоқада бўлишлари лозим. Болалар касалликни енгил ёки симптомсиз ўтказишлари ва вирус ташувчиси бўлишларини ҳисобга олган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.
Сурункали гепатит билан оғриган беморларда коронавируснинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ поликлиника шифокорига мурожаат қилишлари ва ўз вақтида муолажаларни бошлаш керак”, – деб жавоб берди у
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan