Миянинг фаол ишлаши учун ташқи омиллар жуда қаттиқ таъсир қилади. Одатда танамизнинг мия аталмиш муҳим аъзоси зўриқадиган бўлса, инсоннинг умумий ҳолати ҳам бевосита ёмонлашади. Миянинг ҳамиша фаол ва рағбат билан ишлаши учун қандай усуллардан фойдаланиш кераклигини биласизми?
- Бодом енг.
Аниқланишича, бодом инсон хотирасини кучайтириш хусусиятига эга. Бодом мойини сут билан аралаштирганча уйқу олдидан ёки тонг пайтида ичиб олсангиз, тез орада ижобий натижалар яққол сезила бошлайди. Мия фаолиятини яхшилашда бодомли ичимликнинг ўрни ҳам беқиёсдир. Уни тайёрлаш учун бодомнинг пўсти арчиб олинади, майдалаб чиқилади ва устига сув солиб, шакар қўшилади.Олма шарбати истеъмол қилинг. - Массачусетс университетида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, олма шарбати асабларни тинчлантириш учун зарур бўлган атсетилхолин моддасининг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Бунинг оқибатида эса хотира яхшиланиб, мия фаолроқ ишлай бошлайди.Тўйиб ухланг!
- Тадқиқотларнинг кўрсатишича, уйқу пайтида инсоннинг кун давомида кўрган-кечирганлари мияда қайтадан айлана бошлайди. Натижада киши хотираси яхшиланади.Оддий нарсалардан ҳам завқ ола билинг.
- Стресс мия имкониятларига қарши курашади. Мия стресс ҳолатида хотира захираларини ҳар доимгидан кўпроқ ишлатади, бу эса унинг сустлашишига олиб келади. Ҳар куни майда ва оддий, аммо ёқимли ишлар билан шуғулланишни одат тусига киритинг. Мусиқа тингланг, болалар билан ўйнанг, тоза ҳавода сайр қилинг, севимли машқлар ва бадантарбия билан шуғулланинг.
- Парҳез тутинг.
Табобатда қисқа муддатли очлик тананитозалаши ва ундаги токсинларни чиқариб ташлаши аллақачон ўз исботини топган. Оғир таомлар овқат ҳазм қилиш тизими билан бирга мия фаолиятига ҳамсалбий таъсир кўрсатади.
Вақти-вақти билан бир кунлик парҳез тутиш орқали эса нафақат касалликлар, балки чарчоқ ва безовталик, миядаги зўриқиш ҳиссидан халос бўласиз.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan