Марғилон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни “Ипак йўли” МФЙ ҳудудида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 4 сентябрь куни соат 13:00 ларда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкафидан умумий нархи 35.000.000 сўмлик аёллар тилла-тақинчоқлари ва 150.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos