АҚШда ишлаган 29 ёшли мутахассис Сирдарё вилояти ҳокимига маслаҳатчи этиб тайинланди

АҚШда ишлаган 29 ёшли мутахассис Сирдарё вилояти ҳокимига маслаҳатчи этиб тайинланди

Тайинловга қадар Шоҳрух Исақулов Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Шоҳрух Исақулов 1991-йилда Гулистон шаҳрида туғилган. 2011-йил АҚШнинг Канзас штатидаги Неwман университетини, 2014-йил Фриендс университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Америкада жойлашган турли нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, Иллинойсдаги “Прайс Вотерхаус Куперс солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” аудит ва консалтинг бўлими бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси, “КПМЖ солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” аудит ва консултантлик бўлимининг бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

Аввалроқ Ширин шаҳри собиқ ҳокими Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тасдиқлангани, Ширин шаҳрига эса 31 ёшли янги ҳоким тайинланди тўғрисида хабар берилганди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos