Ўзбекистонда цемент ва ойна монопол маҳсулот тури қаторидан чиқарилади

Ўзбекистонда цемент ва ойна монопол маҳсулот тури қаторидан чиқарилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020—2021-йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси” эълон қилинди.

Ҳужжатда Ўзбекистонда цемент ва ойна ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар сони оширилиши белгиланган.

Қайд этилишича, қурилиш материаллари саноатида геология-қидирув ишлари, маҳаллий хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида хомашё базасини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, цемент ва ойна ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар сони ва қувватини сезиларли даражада ошириш орқали, ушбу турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни демонополизация қилиш ва келгусида цемент ва ойнани монопол маҳсулот турлари қаторидан чиқариш кўзда тутилган.

Соҳадаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ орқали хорижий банкларнинг 175 миллион долларлик узоқ муддатли кредит линиялари жалб қилинади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos