Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлади

Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлади

Ўзбекистон «сиёсий жараёнлар фақат афғонлар томонидан ва Афғонистон халқи раҳбарлигида олиб борилиши лозим», деган асосий тамойилга содиқ қолади. 

Ўзбекистон Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

«Умид қиламизки, афғонлараро мулоқот ўт очишни барқарор тўхтатишга олиб келади ва натижада мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш учун зарур шарт-шароитларни яратади.

Ўзбекистон «сиёсий жараёнлар фақат афғонлар томонидан ва Афғонистон халқи раҳбарлигида олиб борилиши лозим», деган асосий тамойилга содиқ қолади», – дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси томонларнинг миллий ярашувга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва интилишларини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда дўст Афғонистон халқига барқарор ва фаровон давлат барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади.

Аввалроқ, Ўзбекистон афғонлараро музокараларнинг кейинги босқичларидан бирини Самарқандда ўтказишга тайёрлиги хабар қилинганди. 

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos