ЙТҲ оқибатида “канал”га тушиб кетган “Кобальт” ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

ЙТҲ оқибатида “канал”га тушиб кетган “Кобальт” ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 05:00 ларда, Чортоқ-Наманган йўлининг 17 км.да, Боғ МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро “Кобальт” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четига чиқиб ағдарилиб, “Катта Наманган” каналига тушиб кетган, Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Автомашинада бўлган йўловчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos