Андижон вилоятида яшовчи шахсга ғишт заводини сотишини айтиб, унинг катта миқдордаги пулини ўзлаштирган Хитой фуқароси қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 7 март кунигача бўлган вақт оралиғида Хитой фуқароси 49 ёшли Л.Ж. Андижон вилоятида яшовчи 43 ёшли Ж.А.нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖ га тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини 1 миллион АҚШ долларига сотишини айтган.
Хитой фуқароси Ж.А.нинг 645 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, шу кунга қадар турли баҳоналар қилиб, МЧЖ га тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини Ж.А.нинг номига расмийлаштирмаганлиги ёки қўлга киритилган пулларни қайтариб бермай, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan