Сурхондарё ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Олтинсой ва Сариосиё туманлари ёшлари билан учрашди

Сурхондарё ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Олтинсой ва Сариосиё туманлари ёшлари билан учрашди

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Сирожиддин Эшматовнинг жойларда ёшлар билан учрашуви ва оммавий қабуллари мунтазамлик касб этган. Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад фуқаролар ва ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, мавжуд вазият билан яқиндан танишиш ва амалий ечим топишдан иборатдир. Навбатдаги ана шундай учрашув вилоятнинг олис тоғли ҳудудида жойлашган Олтинсой туманида бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Президентимиз томонидан олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун–моҳияти, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Мулоқот очиқ ва самимий руҳда давом этаркан, иштирокчилар ўзларини қизиқган саволлар ўртага ташладилар.
Маълумот учун айтиш керакки, айни пайтда мазкур туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 45 517 нафарни ташкил этади. Шундан 9,0 фоизи ёки 3681 нафари иш билан банд бўлмаган, 2184 нафари уюшмаган, 1475 нафари таълим муассасаларини тамомлаб банд бўлмаган, 22 нафари имконияти чекланган ёшларни ташкил этади. Туманда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар натижасида 2538 нафар яъни 98 фоиз ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланган.
Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилган учрашувда ёшлар ва фуқаролардан 17 та муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 7 таси жойида ҳал этилди. Қолган муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш тадбирлари белгилаб олинди.
Шу куннинг ўзида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сариосиё тумани ёшлари билан ҳам учрашди. Бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш, қишлоқда боғча қуриш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан ёшлар мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат учун масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
– Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишим учун 30 млн сўм миқдорда кредит ололмасдан юрган эдим. Бугунги ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда айни шу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилдим, – дейди “Галабутта” маҳалласида истиқомат қилувчи Мухриддин Равшанов. – Ушбу кредит қисқа муддатда ажратилиши маълум қилинди. Мана шундай ёшлар билан учрашувларни ташкил этаётган раҳбарлардан миннатдорман.
Шундан сўнг 4-сектор раҳбари тумандаги 34-умумий ўрта таълим мактабида қишлоқ аҳолиси учун ҳам сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида фуқаролардан 15 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаат келиб тушди.
5 тасига жойида ижобий ечим топилди. 4 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарларга муддати белгиланган ҳолда қатъий вазифа ва топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos