“Ўзбекнефтгаз” Аи-92 маркали бензин нархини 15-сентябрьдан бошлаб арзонлаштиради

“Ўзбекнефтгаз” Аи-92 маркали бензин нархини 15-сентябрьдан бошлаб арзонлаштиради

“Ўзбекнефтгаз” компанияси ўзининг УНГ Петро ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида сотилаётган Аи-92 маркали бензин нархини арзонлаштирмоқда. Нархлар бозор муносабатларидан келиб чиқиб шакллантирилади. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.

Хабар берилишича, 15-сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Аи-92 маркали бензинининг нархи эса 5800 сўмдан 5500 сўмга арзонлаштирилади.

“Бундан кейин ҳам корхона томонидан нефт маҳсулотларининг истеъмолчиларга сотиш нархларини бозор муносабатларига тўлиқ таяниб шакллантириб борилади, уларнинг таннархи тушганда нархлар албатта арзонлашади”. — дея маълум қилган УНГ Петро директори Мирзоҳид Мусаев.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @УНГПетроБот Телеграм боти орқали олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги УНГ ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган Аи-92 бензинининг нархи 2020-йилнинг май ойида 5000 сўмгача арзонлашганди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos