Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 11 сентябрь куни соат 04:30 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмай, бедарак йўқолган, Наманган туманида яшовчи 19 ёшли қиз Наманган шаҳар Гўзал мавзесида юрганлиги аниқланиб, оила-аъзоларига топширилди.
Наманган вилояти ИИБ хабарига кўра, келгусида бу каби ҳолат содир бўлмаслиги учун қизнинг ота-онаси ва ўзи билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan