Ўзбекистон – Туркия: Бир дарахтнинг икки япроғи

Ўзбекистон – Туркия: Бир дарахтнинг икки япроғи

Фарғона ва Бурса вилоятлари ўртасида кенг қамровли дўстона муносабатлар кўлами тобора кенгайиб бораётгани, Марғилон шаҳрида “Бурса Улудаг” университети филиали ташкил этилаётгани ўзаро ҳамфикрлик ва ҳаммаслаклик тамойилига асосланган алоқалар йилдан-йилга яхшиланиб бораётганидан далолат беради. 

Ўз навбатида ТIKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари самимий қабул учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдириб, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳаларга юксак ишонч билдирди.

Учрашувда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, таълим муассасалари фаолиятини замонавий мезонлар асосида таъмирлаш мақсадида амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар муҳокама этилди. Туризм, енгил саноат, чорвачилик сингари тармоқларда ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш истиқболлари ўрганилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos