Ўзбекистоннинг хориждан олган қарзлари нималарга сарфланаётгани маълум қилинди

Ўзбекистоннинг хориждан олган қарзлари нималарга сарфланаётгани маълум қилинди

Ўзбекистон Молия вазирлиги қарзга олинган пуллар нимага сарфланаётгани тўғрисидаги маълумотни очиқлади.


Маълум қилинишича, Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 2020-йил 1-июл ҳолатига дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 19,4 миллиард доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,0 фоизни ташкил этди.

Хусусан, 2020-йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат ташқи қарзи 1,6 миллиард долларга ёки йил бошига нисбатан 10,5 фоизга ошиб, 2020-йилнинг 1-июл ҳолатига 17,31 миллиард долларга ёки ЯИМга нисбатан 30,3 фоизга етди.

Қайд этилишича, 2020-йил январ—июн ойларида имзоланган давлат ташқи қарзи битимлари қуйидагиларга йўналтирилади:

Жаҳон банкидан 100 миллион доллар “Обод қишлоқ” лойиҳасига;
Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар уюшмаси (ОПЕК)дан 53,4 миллион доллар Наманган шаҳри, Наманган вилоятининг Заркент ва Хўжакент туманларининг сув таъминоти ва оқава сув тизимларини модернизациялаш лойиҳасига;
Жаҳон банкидан 200 миллион доллар Иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашни қўшимча молиялаштиришга (ДПО 2);
Халқаро валюта жамғармасидан 125 миллион доллар ва 250 миллион доллар иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга;
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан 82 миллион доллар “Обод қишлоқ” лойиҳасига.

2020-йил январ—июн ойларида берилган давлат кафолатлари:
Россия ташқи иқтисодий фаолият банкидан 28,3 миллион евро Тўпаланг ГEСни модернизация қилишга;
Россия ташқи иқтисодий фаолият банкидан 38,8 миллион евро Қуйи Чотқол ГEС қурилишига;
Россия ташқи иқтисодий фаолият банкидан 34,2 миллион евро Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГEС қурилишига;
Хитой давлат тараққиёти банкидан 309,0 миллион доллар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси учун “Боеинг 787-8” русумидаги 3 та самолётларни сотиб олишга.

Аввалроқ Ўзбекистон давлат бюджети биринчи ярим йилликда 58,2 трилион сўмни ташкил этгани хабар қилинганди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos