Фарғонада 23 ёшли йигит рулда ухлаб қолиб пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада 23 ёшли йигит рулда ухлаб қолиб пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғона вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ йигит рулда ухлаб қолиши оқибатида пиёдани уриб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Қайд этилишича, 2020-йилнинг 15-сентябрь куни соат 06:30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Жалаер” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373Б автомобил йўлининг 35-километрида ҳайдовчи, 1997-йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган С.Ш. ВАЗ-21063 русумли автомобилда меъёрий ҳужжатларсиз ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолган.

Оқибатида йўлнинг чап томон четида тўхтаб турган пиёда, 1976-йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юборган.

Натижада пиёда, 44-ёшли Д.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos