Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Абдураззоқ Абдухолиқов Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Абдураззоқ Абдухолиқов 1972-йил 11-декабрда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2000-йилда ИИВ Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини тамомлаган.

Айни вақтга қадар у Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ҳозиргача вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келаётган Шокарим Хушназаров эса Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos