Саудия Арабистони умрага қачон рухсат бериши маълум бўлди!

Саудия Арабистони умрага қачон рухсат бериши маълум бўлди!

Саудия Арабистони ҳукумати ўз фуқароларининг чет элга чиқиши ва мамлакатга қайтишига 2021 йилнинг 1 январидангина рухсат бериши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий СПА агентлиги хабар тарқатди.

Автомобил, денгиз ва ҳаво йўли орқали ҳаракатланишга қўйилган тақиқ келгуси йилнинг бошида олиб ташланади. Тақиқнинг айнан қачон бекор қилиниши тўғрисида 30 кун аввал аввал хабар берилади. Шундан сўнг Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатларнинг фуқаролари ҳамда визаси бор хорижликларнинг Саудия Арабистонига киришига рухсат этилади. Улар коронавирусга чалинмагани ҳақида 48 соат аввал олинган маълумотномага эга бўлишлари зарур. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ҳукумати умра сафарларини босқичма-босқич тиклашга ваъда бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Саудия Арабистони барча халқаро қатновларни март ойининг бошида тўхтатган эди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos