UFC нинг собиқ чемпиони, илгари ўз жонига қасд қилиш ҳақида пост эълон қилган ирландиялик Конор Макгрегор ўз жонига қасд қилмасликка ваъда берди. У ўзининг янги самимий хабарларини Facebook’да жойлаштирди.
Макгрегорнинг айтишича, уни бостиришга уринаётган кўплаб одамларнинг ўзлари уни бу ишни қилишини исташади. Аммо “ҳақиқат шундаки” курашчи доим “эркин”.
“Оталик, зўрлаш, номақбул хатти-ҳаракатлар бўйича айбловлар бемаъниликдир. Менга нима истасангиз ҳам, мен ҳеч қачон эгилмайман”, деб ёзган Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошида 32 ёшли Макгрегор “жинсий зўравонлик ва эксгибиционизмга уриниш”да айбланиб ҳибсга олинган эди. Маълум бўлишича, жиноят барда содир бўлган. Жангчининг вакиллари ОАВга у айбловни рад этгани ва озод қилинганлигини айтди.
Кейинроқ эса спортчи ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашадиган постини эълон қилди. У ушбу хабарни Twitter’да қолдирди ва фойдаланувчиларнинг бирининг танқидига жавобан: “Мен буни қила олмайман, шунчаки эзилиб кетдим. Ўзимни ўз жонимга қасд қилишдан қутқариш ўрнига, ҳаётимнинг даҳшатли даврида мени заҳарламоқдасан”, деб ёзди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan